"Насаф" мухлислари учун қувончли хабар!

Бугун “Насаф” футбол клубида жамоа президенти, Шўртан газ-кимё мажмуаси директори Шухрат Асланов бошчилигида таҳлилий ва танқидий руҳда йиғилиш бўлиб ўтди. Унда жамоанинг ҳозиргача эришган ютуқлари ва йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилинди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Мажлис давомида клуб раҳбариятида ҳам ўзгариш бўлди. Шу кунга қадар клуб директори сифатида фаолият олиб борган Сергей Кучеренко ўрнига Юсупов Алишер Исмаилович тайинланди.

photo_2022-02-02_12-18-36

Алишер Юсупов ҳозирга қадар Шўртан газ-кимё мажмуаси тижорат департаментида меҳнат фаолиятини олиб борган. Рус ва инглиз тилларини мукаммал билади.

Сергей Кучеренко — “Насаф” футбол клуби бош директори биринчи ўринбосари, спорт директори вазифасида фаолиятини давом эттириб, футбол мактаби, турли ёшлардаги аёллар ва эркаклар футбол жамоаларини мувофиқлаштириш, спорт масалаларига жавоб беради.

Сергей Кучеренконинг спорт директори вазифасига ўтганлиги сабабли шу кунгача ушбу лавозимда фаолият олиб борган Ботир Қораев клубнинг техник директор лавозимига тайинланди.

photo_2022-02-02_13-22-47

Клубнинг лицензиялаш менежери сифатида Шодмонов Қобилжон Қаҳрамонович фаолият олиб боради. Қобилжон Шодмонов Германияда таҳсил олган ва халқаро тажрибага эга мутахассис ҳисобланади.

Ўзингизга маълум, “Насаф” нафақат юртимизда балки халқаро майдонда ҳам ўз ўрнига эга жамоа. Шу ўринда клуб президенти Алишер Юсуповга “Насаф” футбол клубини халқаро нуфузини ошириш, тижорий фаолиятини самарали йўлга қўйиш, мухлислар билан янада яхши ишлаш каби вазифаларни белгилаб берди.

Юсупов Алишер Исмаилович ҳақида қисқача маʼлумот:

Туғилган жойи: Ўзбекистон
Миллати: ўзбек
Туғилган йили: 06.03.1985
Маълумоти: Олий

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсунов Рамазон
02/02/2022 20:34
Алмашгани зур булди.Куп нарсага карамайкуйганди.Узи мухлислар хамКучиринкони кетишини анчадан бери кутиб туришганди.Насаф знди ривожланади. Энди зур хужимчи олиб келишсайди.Ундан хам зур булайди