"Насаф" назорат ўйинида мағлубиятга учради

Терма жамоалар йиғини туфайли Суперлигада танаффус юзага келган.

“Насаф” жамоасининг тўққиз нафар аъзоси терма жамоалар таркибига бориб қўшилишган. Шунга қарамай, Рўзиқул Бердиев шогирдлари Суперлиганинг навбатдаги беллашувларига тайёргарликни кўришмоқда. Бугун “насафчилар” ўйин амалиётини йўқотмаслик мақсадида Самарқанднинг “Динамо” жамоаси билан куч синашди.

Учрашувнинг 34-дақиқасида Ойбек Нурматов учрашувда ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда ҳисобни ўзгартириш учун қаршиликларда кўплаб имкониятлар бўлди лекин бугунги баҳсда самарқандликларнинг дарвозабони ишончли ҳаракат қилиб, ўз дарвозасининг дахлсизлигини сақлаб қолди. Баҳс сўнгида Ислом Шарипов жарима зарбасини аниқ амалга ошириб ҳисобни ишончли кўринишга келтирди.

“Динамо” қарши назорат учрашувдан сўнг жамоа аъзолари кичик таътилга чиқишди. Бердиев шогирдлари 8 июнь куни Қаршидаги қароргоҳларида йиғилиб, тайёргарлик давом эттиришади.

"Насаф" клуби матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Bu men
05/06/2022 23:28
Nega tarkiblar haqida to'liq malumot berilmaydi