Ads

Кеча хабар қилганимиздек, “Насаф” бугун Бекободнинг “Металлург” жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказди. Учрашувда қаршиликлар кичик 1:0 ҳисобида “Металлург”дан устун келди. Учрашувдаги ягона голни Ғолиб Ғайбуллаев киритди.

Учрашув бошида "аждарлар" бурчак тўпи тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бурчак тўпини Шароф Муҳитдинов амалга оширди. Ҳужумчиларга ёрдамга келган Ғолиб Ғайбуллаев боши билан тўпни аниқ дарвозага жойлаб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, бугунги учрашувда "Насаф"нинг ОТЖга чақирилган футболчилари иштирок этишгани йўқ. Улар эртага тонгда Туркиядан юртимизга қайтиб келишади ва 3 июль кунидан клуб базасида давом этадиган тайёргарлик машғулотларига қўшилишади.

Назорат учрашуви

“Металлург” – “Насаф” 0:1

29.06.2018. Қибрай СМ

Гол: Ғолиб Ғайбуллаев, 2’-0:1

“Насаф”: Санжар Қувватов, Мақсуд Каримов, Ғолиб Ғайбуллаев, Сайдулло Раҳматов, Дилшод Саитов, Умарбек Эшмуродов, Акмал Мозговой, Шароф Муҳитдинов, Бобир Давлатов, Ислом Рашидхонов, Шерзод Темиров.

Захирадан майдонга тушганлар: Николай Абрамов, Худоёрхон Сагдуллаев, Сардор Саъдуллаев, Машҳуржон Муҳаммаджонов.