"Насаф" назорат учрашувида "Қизилқум"ни мағлуб этди

Жамоалар Суперлигада юзага келган танаффусдан фойдаланиб ўртоқлик учрашуви ташкил қилишди. Майдонда ҳаракат қилган барча футболчилар бор куч ва маҳоратларини ишга солишди.

Ўйинни ҳужумкор бошлаган қаршиликлар 7-дақиқада ҳисобни очишди, бу голни Бобир Давлатов киритди. 32-дақиқада рақиблар ҳисобни тенглаштиришди, рақиб жамоа голини лотин америкалик ҳужумчи Медина Смит киритди. 38-дақиқада Ҳумоюн Муртозаев "Насаф"ни олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим шу ҳисобда якунига етди.

Иккинчи бўлимнинг 60-дақиқасида Сардор Саъдуллаев ҳисобни ишончли 3:1 кўринишга келтирди. Шундан сўнг учрашувда ҳисоб ўзгармади.

Назорат учрашуви

“НАСАФ” – “ҚИЗИЛҚУМ” 3:1

17.03.2019. Қарши “Марказий” ўйингоҳи

Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Зуфар Элибоев, Элнур Дониёров

 

Голлар: Бобир Давлатов (7), Ҳумоюн Муртозаев (38), Сардор Садуллаев (60) – Медина Смит (32)

“Насаф”: Абдувоҳид Неъматов (Азамат Соибов, 80), Жўрабек Маннонов, Ғолиб Ғайбуллаев, Хуршид Мухторов, Умар Эшмуродов (Алишер Юсупов, 56), Акмал Мозговой, Сардор Абдураимов, Худоёрхон Сагдуллаев (Сардор Садуллаев, 56), Бобир Давлатов (Отабек Комилжонов, 78), Дониёр Нарзуллаев, Ҳумоюн Муртозаев

“Қизилқум”: Евгений Черемесин, Мақсуд Каримов, Файзулла Қамбаров, Салим Мустафоев, Шерали Жўраев, Эркин Бойдуллаев, Мухсинжон Убайдуллаев, Алишер Саноев, Бурхон Хасанов, Элгўжа Григошивили, Медина Смит.

Огоҳлантириш: Сардор Абдураимов, Жўрабек Маннонов, - Салиим Мустафоев, Мухсин Убайдуллаев.

Четлатиш: Ғолиб Ғайбуллаев, Мухсин Убайдуллаев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!