"Насаф" ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритди
Бугун Самарқанддаги "Динамо" стадионида "Пахтакор" ва "Насаф" иштирокидаги Ўзбекистон кубоги финали ўтказилди.
Ҳал қилувчи баҳсда қаршиликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, кубок соҳибига айланди. Шу тариқа, Рўзиқул Бердиев шогирдлари ўз тарихида иккинчи бор кубокни қўлга киритди.
Ушбу ғалабадан сўнг "Насаф" ОЧЛ плей-оффига йўл олмоқда. Ўзбекистон чемпиони "Пахтакор" эса ОЧЛ гуруҳ босқичида тўғридан-тўғри қатнашади.
Фикрлар