"Насаф" Олмалиқдаги ўйинда сўнгги дақиқада мағлубиятдан қутулиб қолди (видео)

Суперлиганинг 15-турида АГМК ўз майдонида “Насаф”ни қабул қилди.

Олмалиқ шаҳрида кечган учрашув 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди. Дастлаб, 28-дақиқада Йован Жокич мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 90+2-дақиқада Ҳусниддин Алиқулов ҳисобни тенглаштирди ва “Насаф”ни муқаррар мағлубиятдан қутқариб қолди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!