"Насаф" сафардан ғалаба билан қайтди, "Локомотив" - "Қизилқум" баҳсида ҳисоб очилмади

Суперлига 17-туридан ўрин олган "Турон" - "Насаф" баҳси ниҳоясига етди. 

Мазкур учрашувда "аждарлар" яйпанликларга нисбатан бироз фаолроқ ҳаракат қилди ва бу таблода ҳам ўз аксини топди. Ўйиннинг 21-дақиқасида Ҳусниддин Алиқулов ҳисобни очди. 84-дақиқада эса Норчаев жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди. Шундай қилиб, қаршиликлар сафардаги ўйиндан 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалаба билан қайтмоқда. 

Шунингдек, 17-турнинг яна бир баҳсида "Локомотив" "Қизилқум" майдонида ўйин ўтказди. Курашларга бой кечган беллашувда иккала жамоага ҳам гол уриш насиб этмади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!