"Насаф" Туркиядаги илк назорат ўйинида ютқазиб қўйди
“Насаф” клуби Туркиядаги йиғини доирасида биринчи назорат учрашувини Грузиянинг “Сабуртало” жамоасига қарши ўтказди.
Клуб матбуот хизматининг тарқатган хабарига кўра, ушбу беллашувда қаршиликлар рақибига 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Гиорги Гулиашвилининг голига “Насаф” футболчилари жавоб қайтара олмадилар.
“Насаф”: Абдувоҳид Неъматов, Алибек Давронов, Ғолиб Ғайбуллаев, Мурод Раҳматов, Иван Соловьёв, Шароф Муҳитдинов, Баҳром Абдураҳимов, Хусайн Норчаев, Суҳроб Нуруллоев, Сардор Саъдуллаев, Марко Станоевич.
Захирадан майдонга тушганлар: Акмал Мозговой, Азиз Холмуродов, Аслиддин Турсунпўлатов, Шаҳзод Акрамов, Зафармурод Абдираҳматов.
Фикрлар