"Насаф" учун "Сурхон" тайёр "ўлжа"! Ишонмасангиз, статистикани кўринг....

“Аждарлар” эртага Суперлиганинг қолдирилган  5-турида Термизнинг “Сурхон” жамоаси билан беллашади. Учрашув эртага, 4 июль куни Қарши “Марказий” ўйингоҳида 20:00 да старт олади.

Ушбу жамоалар воҳа дербисида шу вақтгача  22 бор куч синашишган. Шулардан 17 беллашувда вакилларимиз ғалаба қозонишган. Тўрт учрашувда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатидаги яққол устунлик ҳам вакилларимиз томонида 60:17. “Сурхон” клуби “Насаф”ни фақат бир марта ютган. 1999 йилги мавсумда “Сурхон” ўз уйида 3:1 ҳисобида зафар қучган. Термизликларнинг ушбу ғалабаси ягоналигича қолмоқда.

Жамоалар сўнги бор 2021 йилнинг 11 ноябрь куни Термизда беллашишган унда ҳисоб жанговар 2:2 ҳисоби қайд этилган.

Эътиборингизга жамоаларнинг сўнги беш учрашуви натижаларини ҳавола қиламиз:

11.11.2021. Сурхон — Насаф - 2:2

15.04.2021. Насаф — Сурхон - 6:0

21.09.2020. Насаф — Сурхон - 5:0

13.03.2020. Сурхон — Насаф - 1:2

27.07.2019. Сурхон — Насаф - 1:3

Яна бир қизиқ маълумот шундан иборатки, "Сурхон" клуби "Насаф" майдонида ўтган деярли барча учрашувларда гол ура олмаяпти. Ушбу клублар илк бор 1997 йилги чемпионат тўқнаш келишган ва ўшанда Қаршида мезбонлар 4:1 ҳисобида устун келган. "Сурхон" ўша ўйинда гол урган бўйи шунча йилдирки, "Насаф" мезбонлиги остида ўтаётган беллашувларда умуман гол ура олмай келяпти. 

Қаршиликлар ўз уйидаги охирги иккита учрашувдан бери "Сурхон"ни ўта йирик ҳисобларда мағлуб этяпти. Статистика шуни кўрсатяптики, "Насаф" учун "Сурхон" тайёр "ўлжа"...

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!