“Насаф” украин клубига мағлуб бўлди

“Насаф” бугун Туркиядаги йиғин доирасида бешинчи назорат учрашувида майдонга тушди. Бу сафарги рақиб Украинанинг “Рух” жамоаси бўлди.

Мазкур беллашувда Рўзиқул Бердиев шогирдлари 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Назорат ўйини

“Насаф” (Ўзбекистон) – “Рух” (Украина) 0:2

Голлар: Сапуга (30), Климчук (82)

Ноаниқ пенальти: Климчук (30)

“Насаф”: Абдувоҳид Неъматов, Алибек Давронов, Азиз Холмуродов, Ғолиб Ғайбуллаев, Муродбек Раҳматов, Аслиддин Турсунпўлатов, Баҳром Абдураҳимов, Суҳроб Нуруллоев, Сардор Садуллаев, Зафармурод Абдураҳматов, Шаҳзод Акрамов.

Захира: Умиджон Эргашев, Азамат Сойибов, Ҳусниддин Алиқулов, Дилшод Саитов, Иван Соловёв, Шароф Муҳитдинов, Ҳусайн Норчаев, Акмал Мозговой, Шерзод Насруллаев, Ойбек Бозоров, Марко Станоевич, Умарбек Эшмуродов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!