"Насаф" ва "Навбаҳор" клубларида тўп тепган футболчи "Қизилқум" аъзосига айланди (фото)

Ислом Кенжабоев "Қизилқум" жамоаси футболчиси бўлди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. 

Якунланган мавсумда навоийликлар сафида ижара асосида тўп тепган футболчи Ислом Кенжабоев янги мавсумдан "Қизилқум" жамоаси футболчисига айланди. Жамоа раҳбарияти навоийлик эъстедодли футболчи билан 1 йиллик шартнома имзолади.

"Ислом Кенжабоевга янги мавсумда жамоамиздаги фаолиятида омад ва зафарлар тилаб қоламиз!", - дейилади жамоа матбуот хизмати берган хабарда.

кенжабоевв

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!