"Насаф" янги легионерни ЎзПФЛда рўйхатдан ўтказди

Қаршининг "Насаф" жамоаси бразилиялик Матеус Лима Крузни ЎзПФЛ рўйхатидан ўтказди. 

29 ёшли ҳужумчи "аждарлар" билан 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартномага имзо чеккан. У Қарши клуби таркибида 19-рақам остида тўп тепади. 

Қайд этиш лозим, ушбу ҳужумчи фаолияти давомида 187 та учрашувда майдонга тушиб, 44 та гол урган ва 8 маротаба самарали узатма амалга оширган. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!