"Насаф"га бразилиялик легионер келяпти!

"Насаф" янги мавсум учун тайёргарликни бошлаб юборди. SPORTS.uz журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаевнинг ўз телеграм каналида маълум қилишича, "аждарлар" янги легионер футболчи билан шартнома имзолашга яқин.
"Виктор Де Силва "Насаф" билан музокараларнинг сўнгги қисмини хам ижобий якунлади.

Бразилиялик хужумкор ярим ҳимоячи тез орада "аждарлар" аъзосига айланади. Де Силва Қаршига "арсенали" ва "трюклари" билан келяпти деган умиддаман", - дейилади хабарда.

насаф

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!