"Насаф"нинг катта мураббийи Термизда қўлдан чиқарилган ғалаба ва Баҳрайндаги мағлубият ҳақида гапирди
Coca-Cola Суперлиганинг қолдирилган 19-туридан ўрин олган “Сурхон” – “Насаф” (2:2) учрашувидан сўнг, қаршиликлар катта мураббийи Шуҳрат Тошпўлатов беллашув ҳақида ўз фикрларини билдирди.
- Бугун қизиқарли баҳсга гувоҳ бўлдик. Ҳисобда олдинга бораётган вақтимизда хотиржамликка берилдик ва бу бизга қимматга тушди.
Энди кейинги беллашувларга тайёргарлик кўришни бошлаймиз. Бизни олдинда Суперлигада учта ва Ўзбекистон Кубоги ярим финал баҳслари кутиб турибди. Ҳали ҳеч нарса йўқотилгани йўқ. Биз совринли ўринлар учун охиригача курашамиз.
- “Насаф”нинг Баҳрайндаги мағлубияти бугунги ўйинга ўз таъсирини ўтказдими?
- Йўқ, йигитлар бугунги беллашувга яхши тайёргарлик кўришганди. ОФК Кубоги финали тарихда қолди. Баҳрайндаги финал йигитларга катта мактаб вазифасини ўтади.
“Насаф” матбуот хизмати.
Фикрлар