"Насаф"нинг ОЧЛ плей-оффидаги рақиби маълум бўлди
Ўтган мавсум Ўзбекистон кубогини қўлга киритган "Насаф" Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этиш учун имкониятга эга бўлди.
ОФК қитъа миқёсидаги энг нуфузли турнир учун қатнашувчиларнинг якуний таркибини эълон қилди. Эрон грандлари "Истиқлол" ва "Персеполис" лицензиядан маҳрум қилинди. Шу боис, Эрон жорий мавсум гуруҳ босқичида атиги 2 квотага эга.
Бундан ташқари, Ироқ плей-оффдаги бир ўринни бой берди. Натижада, "Ал-Гарафа" тўғридан тўғри гуруҳ босқичига йўл оладиган бўлди. "Насаф" эса, 15 март куни БААнинг "Банияс" жамоасига қарши майдонга тушади.
Қуръа ташлаш маросими 17 январь куни Куала-Лумпурда Тошкент вақти билан 11:00 да бошланади.
Фикрлар