"Насаф"нинг ОЧЛдаги рақиби "Ал-Жазира" таркибини бразилиялик футболчи билан тўлдирди

Кейинги мавсумда ОЧЛ гуруҳ босқичида Қаршининг "Насаф" клубига қарши баҳс олиб бориши кутилаётган "Ал-Жазира" клуби бразилиялик футболчи билан тўлдирди.

ОФК расмий сайтининг хабар тарқатишича, БАА клуби сўнгги мавсумда ОЧЛ ғолиби "Чонбук Моторс" ярим ҳимоячиси Леонардони ўз таркибига қўшиб олди.  

Қайд этиш жоиз, Леонардо ўтган мавсумда кореяликлар сафида 34та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол урган.

Маълумот ўрнида, агарда, қаршиликлар ОЧЛ саралаш босқичидан муваффақиятли ўтишса, "B" гуруҳида БАА вакиллари билан тўқнаш келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!