"Насаф"нинг тақдири ўз қўлида, "Сўғдиёна" кутиши керак, АГМКда ҳам умид бор. Ёхуд келаси мавсум қайси жамоалар халқаро майдонда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади?
Суперлигада мавсум ниҳоясига етди. Қуйида келаси йил Осиё Чемпионлар лигасининг янги мавсумида иштирок этиш учун қайси жамоаларда имконият мавжуд деган саволга ўзбекистонлик таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўзининг телеграм саҳифасида жавоб бериб ўтди.
2022 йилги мавсумда ҳам ОФКнинг Ўзбекистон учун Осиё Чемпионлар лигасига “1+1” кўринишидаги квотаси сақланиб қолади. Демак, бу вазиятда тўғридан-тўғри йўлланмага мавсум чемпиони – “Пахтакор” эга бўлади, Ўзбекистон кубоги ғолиби эса ўтиш ўйини орқали ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқишга ҳаракат қилади.
“Сўғдиёна” Суперлигада мавсумни 2-ўринда якунлаганини ва “Насаф” Ўзбекистон кубогида ўйнашини ҳисобга олсак, “аждарлар”нинг кубокдаги ғалабаси уларни ОЧЛ ўтиш ўйинига олиб чиқади. Агар воқеалар ривожи шундай якун топса ва Рўзиқул Бердиев шогирдлари ўтиш ўйинида ҳам муваффақият қозониб, гуруҳ босқичига йўлланмани қўлга киритса, “Сўғдиёна” янги мавсумда ОФК кубогида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.
Агар кубок финалида “Насаф” мағлуб бўлса, у ҳолда ОЧЛ ўтиш ўйинида “Сўғдиёна” иштирок этади. Жиззах клуби гуруҳ босқичига муваффақиятли ўта олса, чемпионатда 3-ўринни эгаллаган АГМК ОФК кубогида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Фикрлар