"Навбаҳор" - "Металлург": Матнли трансляция LIVE 1:1
Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 19-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Металлург" учрашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин бўлади. Ўйиндаги хавфли вазиятлардан ўз вақтида бохабар бўлиб туриш учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади.
- 90'

Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90+'

Сатторов Нарзуллаев ўрнига майдонга тушди.
- 90+'

Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 90'

Ғофуров ва Тожиев сариқ карточка олди.
- 89'
Мухторовнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
- 82'

Аҳмедов ўз ўрнини Исоқжоновга бўшатиб берди. Шунингдек, Ўринбоев ўрнига Мухторов майдонга туширилди.
- 81'

Лобановдан сейв. Бош билан берилган зарбани дарвозабон майдон ташқарисига чиқариб юборди.
- 80'

Аброр Тошқўзиев сариқ карточка олди.
- 76'
"Навбаҳор" ҳужум қилишдан тўхтамаяпти.
- 73'
Соловьёвнинг зарбасидан сўнг, бекободликлар ҳимоячиси тўпни бартараф этди.
- 71'
"Металлург"нинг қарши ҳужуми хавфли чиқди. Қутибоев жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади.
- 71'
Наманганликлар рақиб жарима майдони атрофида штурм уюштиришмоқда.
- 68'

Абдулҳақов ўрнига Тошқўзиев майдонга тушди.
- 67'

Рашидхонов ўз ўрнини Ғуломовга бўшатиб берди.
- 65'
Лобанов жарима майдонига узатилган навбатдаги тўпни ҳам ушлаб олиб, тепиб юборди.
- 62'
Турғунбоевнинг зарбаси ўзи кутгандек чиқмади.
- 60'
Соловьёвнинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди.
- 58'
Тельяковнинг зарбаси ноаниқ чиқди. Футболчи жарима майдони ичида зарба беришга эришганди.
- 57'

Муҳаммад Исаев ҳам огоҳлантирилди.
- 56'

Бобожонов ва Анваров ўрнига Қутибоев ва Убайдуллаев майдонга тушди.
- 52'

"Навбаҳор"нинг бурчак зарбасини ҳимоячилар қайтарди.
- 49'
"Металлург"нинг стандарт вазияти ўта ноаниқ ижро этилди.
- 47'
Таймни меҳмонлар нисбатан фаолроқ бошлади.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди.
- 45+'
Панчшанбенинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб қайтди.
- 45+'

Ихтиёр Тошпўлатов сариқ карточка ишлаб олди.
- 45+'

Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 45'
Нарзуллаевнинг қарши ҳужумдан сўнг, йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
- 45'

Бурчакдан узатилган тўпга Голбан зарба беришни уддалади. Аммо тўп дарвоза томон бормади.
- 41'

Турғунбоев офсайдда қолиб кетди.
- 38'

"Металлург" футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 34'

Турғунбоевга тиббий ёрдам кўрсатилди.
- 33'

Абдулҳақов сариқ карточка олди.
- 31'

ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Металлург" ҳисобни тенглаштирди. Чумакнинг зарбасини Юсупов қўлидан чиқариб юборди. Андреев қайтган тўпни дарвозага жойлаб қўйди.
- 29'
Турғунбоев ўзига узатилган тўпга ета олмади.
- 27'
"Металлург" ҳимояланишга мажбур этилмоқда. Бугунги ўйинга "Навбаҳор" футболчилари ўзгача иштиёқ билан майдонга тушгани кўриниб турибди.
- 25'

Ихтиёр Тошпўлатовга сариқ карточка кўрсатилди.
- 22'

Аҳмедов тиббий ёрдам олмоқда.
- 19'
Устунлик "Навбаҳор" футболчиларида.
- 16'

Чумак сариқ карточка ишлаб олди.
- 13'

ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ўринбоев ҳисобни очмоқда. "Навбаҳор"дан тезкор гол.
- 7'

"Навбаҳор"нинг бурчак зарбасини ҳимоячилар қайтариб юборди.
- 4'
"Навбаҳор" футболчиларининг биринчи зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.
- 2'
"Металлург"нинг дастлабки дақиқаларда амалга оширган ҳужуми бесамар кетди. Дарвозабон тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
- 1'
Ўйин бошланди.
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.
- 0'
Ассалому алайкум, азиз футбол ихлосмандлари. Суперлига 19-туридан ўрин олган сўнгги беллашув "Навбаҳор" ва "Металлург" жамоалари ўртасида кечади. Ушбу беллашувни матнли трансляция тарзида Абдулвосид Валихонов эътиборингизга ҳавола этади.



Фикрлар