"Навбаҳор" - "Насаф": Матнли трансляция
Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари. Ўзбекистон кубоги 1/4 финалидан ўрин олган "Навбаҳор" - "Насаф" учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.
- 120+1'
Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!
- 120'
Ўйинга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 119'
Тўп учун курашда Траоре ва Соловьев тўқнашиб кетди. Ҳар икки футболчига тиббий ёрдам керак.
- 117'
Жарима майдони ташқарисидан йўлланган зарбани Неъматов қайтаришга эришди.
- 115'
Файсал Траоре ўйинга қўшилди. У Ойбек Бозоровни алмаштирди.
- 114'
"Навбаҳор"нинг навбатдаги ҳужуми муааффақиятсиз якунланди.
- 112'
Эҳсони Паншанбега тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 110'
Азим Аҳмедовнинг узоқ масофадан берган зарбасига аниқлик етишмади.
- 109'
Гол урган қаршиликлар бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади.
- 107'
ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Насаф" ҳисобда олдинга ўтиб олди!
Бўш қолган дарвоза қаршисида шеригидан пас қабул қилиб олган Хусайн Норчаев жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
- 106'
Дарҳол ҳужумга ўтган Жўрабек Маннонов жарима майдонига пас узатди. Юсупов уни ушлаб олди.
- 106'
Тўртинчи тайм бошланди!
- 105'
Футболчилар ҳал қилувчи бўлим олдидан бироз дам олиб, муаббийлардан керакли тавсияларни қабул қилиб олмоқда.
- 105'
Танаффус!
- 104'
Ўринбоев қанотдан марказга узатма амалга оширди. Ҳимоячилар тўпни узоқлаштирди.
- 104'
Турғунбоев яна бир бор ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 102'
Азим Аҳмедовга кичик тиббий ёрдам кўрсатилди.
- 101'
Ҳимояда ишончли ҳаракат қилган "Насаф" футболчилари рақибнинг қарши ҳужуми секинлашишига эриша олди.
- 99'
Ўз жойини ташлаб, олдинга югуриб чиққан Неъматов Турғунбоевга имконият қолдирмади.
- 97'
Азиз Турғунбоев бу сафар офсайдда қолиб кетди.
- 95'
"Насаф" яхши стандарт вазиятни қўлга киритди. Бироқ жарима майдонига оширлган тўп ҳимоячилар томонидан узоқлаштирилди.
- 93'
Майдон эгалари яна фаолликни оширмоқда. Сўнгги дақиқаларда киритилган гол наманганликларга катта мотивация бергани кўриниб турибди.
- 91'
Учинчи бўлим бошланди!
- 90+7'
Учрашувнинг асосий вақти ўз ниҳоясига етди. Ҳакам қўшимча бўлимларга мурожаат қилди. Бизни кузатишда давом этинг!
- 90+6'
"Насаф" футболчилари ҳакамга жиддий эътироз билдирмоқда. Захира ўриндиғидаги Жавоҳир Эсонқулов огоҳлантирилди.
- 90+4'
ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Навбаҳор" ҳисобни тенглаштирди!
Шохрух Маҳмудҳожиев жарима тўпини қойилмақом ижро этиб, тарози паллаларини тенглаштирди.
- 90+3'
Жарима майдони чизиғига 1 метр масофа қолганда Жўрабек Маннонов қоида бузди. "Навбаҳор" учун катта эҳтимол билан охирги имконият.
- 90+3'
Ўйин вақтини сунъий чўзгани учун Абдувохид Неъматов огоҳлантирилди.
- 90+2'
Ислом Кенжабоев ўрнига Шохмалик Комилов майдонга тушди.
- 90+1'
"Навбаҳор" футболчисининг яқин масофадан берган зарбаси ҳимоячилардан ўтмади.
- 90'
Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 89'
Хусайн Норчаев жуда яқин масофадан зарба бера олмади. Ёш ҳужумчи тўпга ета олмади.
- 88'
Жўрабек Манноновнинг марказга узатган тўпи ноаниқ кетди.
- 87'
Ҳисобда ортда бораётган "лочинлар" катта куч билан ҳужумга ташланмоқда.
- 85'
Бурчакдан оширилган тўпни майдон эгалари дарвозага йўллай олмади. Яна бир ҳужум бесамар якунланди.
- 83'
Даврон Ҳошимов ўз ўрнини Шоҳрух Маҳмудҳожиевга бўшатиб берди.
- 82'
Паншанбе стандартдан жарима майдонига тўп узатди. Бироқ шериклари ҳужумни давом эттира олмади.
- 80'
Марко Станоевич ҳамда Бобир Абдиҳолиқов ўрнига Хусайн Норчаев ва Дилшод Раҳматуллаев ўйинга қўшилди.
- 78'
Бозоров ажойиб техника намойиш этиб, шеригини тўп билан таъминлади. Бироқ Ғофуров тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
- 77'
Ўринбоевга нисбатан ишлатилган қўполлик учун наманганликлар яна бир стандартга эга бўлди.
- 75'
Ўйин темпи жуда баланд. Футболчилар майдонда борини беряпти.
- 73'
Ҳар икки жамоа вакиллари тинмай олдинга ўтмоқда.
- 71'
Қаршиликлар навбатдаги бурчак тўпидан наф чиқара олмади.
- 70'
Алиқулов ҳамда Ўринбоев иккинчи қаватдаги тўа учун курашда ўзаро тўқнашиб кетди. Ҳар икки футболчига тиббий ёрдам керак.
- 68'
Ойбек Бозоров офсайдда қолиб кетди.
- 66'
Турғунбоевнинг жаримадан берган зарбасини бу сафар ҳам Неъматов ушлаб олди.
- 65'
Жарима майдонига ёриб кираётган Ғофуровни қоида бузиш эвазига Алиқулов тўхтатди. Ҳакам уни огоҳлантирди.
- 64'
Азим Аҳмедовнинг ухоқ масофадаг йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.
- 63'
Кенжабоев ҳужумда босим уюштириб, Аҳмедовни хато қилишга мажбур қилди. Бироқ шеригининг хатосини Юсупов тўғирлади.
- 62'
Ғофуровга нисбатан жарима майдони яқинида Кенжабоев қоида бузди. "Лочинлар"да яна бир яхши стандарт.
- 60'
Игорь Голбан ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 59'
Турғунбоевга нисбатан ишлатилган қўполлик учун Умар Эшмуродов огоҳлантирилди.
- 58'
Тезкор қарши ҳужумга югураётган Абдиҳолиқовни мезбонлар қоида бузиш эвазига тўхтатди.
- 56'
Рақибнинг хатосидан сўнг тўпни эгаллаб олган Ўринбоев зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди.
- 53'
Кенжабоев томон оширилган тўпни Паншанбе қайтарди.
- 52'
Мезбонлар иккинчи темп билан жарима майдонига узатма амалга оширди. Яқин масофадан берилган зарбани ажойиб сейв намойиш этган Неъматов қайтарди.
- 51'
Азим Аҳмедовнинг жаримадан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.
- 49'
Иккинси бўлимни наманганликлар жуда юқори темпда бошлади. Жарима майдони яқинида стандарт вазиятга эга бўлди.
- 47'
Соловьевнинг яқин бурчакка йўллаган зарбасини Неъматов қайтарди.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди!
- 46'
Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!
- 45'
Биринчи бўлимга вақт қўшилмади. Танаффус!
- 44'
Забиҳилло Ўринбоев воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетиб, жамоасининг хавфли тус олиши мумкин бўлган ҳужумини барбод қилди.
- 43'
Биринчи бўлимдан олганларимиз: кучли прессинг, кескин яккакурашлар, тезкор ҳужумлар. Ҳар икки жамоа бутун таймни шундан суръатда ўтказмоқда.
- 41'
Шеригининг узатмасидан сўнг Мирзоҳид Ғофуров жарима майдонига ёриб кирди. Бироқ у тўпни ўзига бўйсундира олмади.
- 40'
Даврон Ҳошимов қарши ҳужумга ўтаётган Бозоровни қўполлик билан тўхтатди.
- 39'
Жарима майдони томон узатилган тўпни "Насаф" ҳимоячилари майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчакдан етказилган тўп эса, Неъматов томонидан узоқлаштирилди.
- 37'
Абдиҳолиқов Голбанни алдай олмади. Игорь рақибнинг навбатдаги ҳужумини осонликча тўхтатди.
- 35'
Азиз Турғунблев ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 34'
Игорь Голбаннинг жарима тўпидан берган зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб кетди. Бу вазият ҳали наманганликларга панд бериши мумкин.
- 33'
Жарима майдони чизиғи яқинида Ўринбоев қоида бузиш эвазига тўхтатилди. "Навбаҳор"да жуда қулай стандарт юзага келди.
- 31'
Рашидхоновнинг кучли зарбасини Эшмуродов танаси билан қайтарди. Такрорий зарбани Тельяков йўллади. Бу сафар Неъматов тўпни ушлаб қолди.
- 30'
Шароф Муҳитдиновга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 28'
Абдиҳолиқов шеригини қулай позицияга чиқарганди. Аммо тўпга Кенжабоевдан аввал Юсупов етиб келди.
- 27'
Кенжабоев шериги узатган тўпни тўхтата олмади.
- 25'
Эҳсони Паншанбенинг узоқ масофадан берган зарбаси бироз кучсиз чиқди. Дарвозабон уни ушлаб олди.
- 24'
Тўпни "аждарлар" назорат қилмоқда. "Навбаҳор"нинг прессинги кучли чиқяпти.
- 22'
Жарима майдони марказига оширилган тўпни Абдиҳолиқов дарвозага йўллади. Тўп унинг оёғига ўзи кутганчалик ўрнашмади.
- 21'
Голбан хато қилгандек кўринди. Бироқ Кенжабоев қўполлик ишлатганди.
- 19'
Майдон эгалари рақиб жарима майдони атрофида тўпни бир-бирига ошириб, рақибнинг ожиз нуқтасини пойламоқда.
- 18'
Азиз Турғунбоевнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.
- 16'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Насаф" ҳисобни очди!
Аҳмедовнинг хатосидан кейин Абдиҳолиқов тўпни олиб қўйди ва шеригини бирга-бир вазият билан таъминлади. Станоевич зарбада адашмади.
- 14'
Ислом Рашидхоновнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси рекашет натижасида ўз йўналишини бироз ўзгартирди. Неъматов ўз ўрнида!
- 13'
Турғунбоев жарима майдони марказига жуда хавфли узатма амалга оширди. Бироқ шериклари унинг гиятини англай олмади.
- 12'
Рақибнинг тезкор қарши ҳужумини тўхтатиб қолган Ҳошимов узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди. Тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.
- 11'
Азим Аҳмедов иккинчи қаватдаги тўп учун курашда Ойбек Бозоровга нисбатан жиддий қоида бузди. Ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди.
- 9'
Ўринбоев ва Турғунбоев ажойиб комбинация уюштириб, рақиб жарима майдонига ёриб кирди. Бироқ ҳимоячилар сўнгги лаҳзада тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
- 8'
Қанотдан катта тезлик олган Турғунбоев тўпга ета олмади. Неъматов эркин зарба билан тўпни ўйинга киритиб беради.
- 7'
Жарима майдонига узатилган тўпни Ғайбуллаев баланд сакраб дарвозага йўллади. Бироқ ҳакам эртароқ "Навбаҳор" футболчисига ишлатилган қўполлик учун ўйинни тўхтатганди.
- 6'
Тезликда рақибидан қочиб кетаётган Кенжабоевни Аҳмедов йиқитди. "Насаф" яхши стандарт вазиятни қўлга киритди.
- 4'
Паншанбенинг узатмасини Ўринбоев боши билан дарвозага йўллади. Зарбага аниқлик етишмади.
- 3'
Тўпни олиб қўўйиб, дарҳол олдинга ўтган мезбонлар стандарт вазиятга эга бўлди.
- 3'
"Навбаҳор"нинг ҳужуми марказдаёқ тўхтади. Ўринбоев тўпни қўллари билан тўхтатиб, жамоасига панд берди.
- 2'
Дастлабка дақиқалардан майдон эгалари кучли прессинг уюштирмоқда.
- 1'
Учрашув бошланди!
- 0'
Стадиондаги атмосфера шунчаки ажойиб! Старт учун барчаси шай!
- 0'
Футболчилар майдонга тушиб келди. Ҳар икки жамоа сардорлари ҳакам билан ўйинни ким бошлашига ойдинлик киритиб олди.
- 0'
Ўйин 16:00 да бошланади.
- 0'
"Навбаҳор" - "Насаф"
Стадион: Марказий "Навбаҳор" стадиони
"Навбаҳор": Ўткир Юсупов, Эҳсони Паншанбе, Азимжон Аҳмедов, Иван Соловьёв, Азизбек Турғунбоев, Сардар Теляков, Мирзоҳид Ғофуров, Давронбек Ҳошимов, Игорь Голбан, Ислом Рашидхонов, Забиҳилло Ўринбоев.
"Насаф": Умиджон Эргашев, Азамат Сойибов, Машҳуржон Маҳаммаджонов, Дилшод Раҳматуллаев, Файсал Траоре, Жавоҳир Эсонқулов, Ҳусайн Норчаев, Шохмалик Комилов, Абубакризо Турдалиев.
Бош ҳакам: Зокир Қодиров
Фикрлар