"Навбаҳор" 10 футболчини ўз сафига қўшиб олди. Энди жамоа трансфер қила олмайдими?

Аксарият мухлислар орасида муҳокамаларга сабаб бўлаётган ва тушунмовчиликни келтириб чиқараётган мавзу, яъни қишки трансферлар ойнасида “Навбаҳор” жамоасида амалга оширилаётган трансферлар лимити мавзусига тўхталсак.

2022 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар Регламентида трансфер ойнаси давомида Суперлига футбол клублари фақатгина 10 нафар янги футболчини рўйхатдан ўтказишлари мумкинлиги белгилаб қўйилган ва клублар бу ҳақда аввалроқ расман огоҳлантирилганди. Ўз навбатида, 2021 йилнинг 6 декабрь санасига қадар клубларда исталган миқдорда янги футболчилар билан тузилган шартномаларни рўйхатдан ўтказиш имконияти мавжуд эди. “Навбаҳор” ПФК бу имкониятдан унумли фойдаланиб, 2021 йил 6 декабргача 6 нафар янги футболчи билан шартнома имзолаб, уларни ЎзПФЛ рўйхатидан ўтказганди.

Қишки трансферлар ойнаси очилганидан кейин, яъни 2021 йилнинг 6 декабридан то ҳозиргача “Навбаҳор” 4 нафар янги футболчи билан келишувга эришди. Демак, ҳозирга келиб, "лочинлар" яна 6 нафар янги футболчи билан шартнома тузиш имкониятига эга. Шу боис, “Навбаҳор” лимити тугаб қолди”, дея ноўрин хавотирга тушаётган мухлислардан хотиржам бўлишларини сўраб қоламиз. Жамоада селекция ишлари ва янги футболчилар билан музокаралар давом этади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Қўшимча маълумот сифатида келтириш жоизки, 2022 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар Регламентига мувофиқ, лимитдан ташқари ҳолатда футбол клублари 2021 йилги мавсумда жамоа шарафини ҳимоя қилган айрим футболчилар билан шартномаларни узайтиришлари ёки ўзларининг U-18 жамоаларидан чекланмаган миқдорда ёш иқтидорларни асосий жамоага таклиф этишлари мумкинлиги белгиланган. Шунингдек, 2000 йил ва ундан кейин туғилган футболчилар билан янги шартномалар ҳам лимитдан ташқари рўйхатдан ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Fanat Navbahor Fc
11/01/2022 13:25
"лочинлар" яна 6 нафар янги футболчи билан шартнома тузиш имкониятига эга. Шу боис, “Навбаҳор” лимити тугаб қолди”, дея ноўрин хавотирга тушаётган мухлислардан хотиржам бўлишларини сўраб қоламиз.