“Навбаҳор” “Бухоро”га қарши ўйинларда устунликка эга. Аммо Бухородаги учрашувларда...
Ads

Суперлига 15-тури доирасида "Навбаҳор" жамоаси Бухорода “Бухоро” меҳмони бўлади.

Мазкур клублар Суперлига (олий лига) ўйинларида 55 марта бир-бирларига қарши майдонга тушишган. Ушбу 55 та баҳсдан 31 тасида наманганликлар ғалаба қозонган бўлишса, 16 та учрашувда бухороликлар зафар қучишган, 8 ўйинда эса томонлар дурангга имзо чекишган.

“Навбаҳор” шу кунга қадар ўзаро баҳсларда 103 та тўп киритиб, ўз дарвозасидан 62 марта тўп олиб чиққан. Ушбу клубларнинг ўзаро ўйинларида наманганликлар 101 очкони, “Бухоро” эса 56 очкони қўлга киритган.

Ўзаро учрашувлардаги энг йирик ҳисоб 2001 йили кузатилган. Ўша йили Наманганда ўтказилган ўйинда “лочинлар” 6:1 ҳисобида ғалаба қозонишган. Бухороликлар эса 2009 йилги мавсумда "Навбаҳор"ни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратишган.

Шу кунгача Бухорода бўлиб ўтган 27 та баҳснинг 12 тасида мезбонлар, 10 тасида эса наманганликлар зафар қучишган. Бешта учрашувда эса томонлар дурангга имзо чекишган.

Мазкур клубларнинг 1-даврада Наманганда бўлиб ўтган баҳсида Шаҳзод Шаймановнинг дубли ва Иван Соловьёвнинг голлари эвазига "Навбаҳор" жамоаси 3:1 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
TFT
31/07/2019 17:34
Бугун Бухоро кора ананани бузгин.