"Навбаҳор" "Динамо"га қарши статистикадаги устунлигини амалда ҳам кўрсата олармикин?

Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 8-туридан ўрин олган баҳсда “Навбаҳор” Самарқандда “Динамо” меҳмони бўлади.    

Мазкур клублар шу кунгача Суперлига (олий лига) баҳсларида 48 марта ўзаро рўбаро келишган. Ушбу ўйинларда наманганликлар 26, “кўҳна шаҳарликлар” эса 13 марта зафар қучишган бўлса, 9 та учрашувда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати – 85:43, “Навбаҳор” фойдасига.

нав п

Ўзаро ўйинларда “лочинлар” 87, “арслонлар” эса 48 очкони қўлга киритишган.  

Ушбу жамоалар ўртасидаги ўйинларда энг йирик ҳисоб 1996 ва 1997 йиллари Наманганда қайд этилган. Ўша мавсумларда “Навбаҳор” “Динамо” устидан тегишлича 6:0  ҳамда 7:1 ҳисобларида зафар қучган.

Эътиборлиси, самарқандликлар шу пайтгача наманганликларни йирик ҳисобда мағлубиятга учрата олишмаган.

Эслатиб ўтамиз, “Динамо” – “Навбаҳор” баҳси 11 май куни Самарқанд шаҳридаги “Динамо” стадионида соат 19:00 да старт олади.

“Навбаҳор“ ПФК матбуот хизмати. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!