Ads

Давралар оралиғида Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси таркибидаги ўзгаришлар давом этмоқда.Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Наманганда бўлиб ўтадиган йиғинда 1995 йилнинг 11 июлида туғилган дарвозабон Дилшод Ҳамроев  ҳам иштирок этади. Ҳамроев 2015 йили Янги Зеландияда ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган. Бундан ташқари дарвозабон яқинда  БААда бўлиб ўтган 22 ёшли футболчилар иштирокидаги Осиё чемпионатида ҳам қатнашганлигини қўшимча қилиш жоиз.

Мавсум биринчи ярмини "Бунёдкор"да ўтказган ушбу посбон иккинчи даврани "Навбаҳор" жамоасида ўтказади. Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Илҳом Мўминжонов хабар бериб, дарвозабон билан оғзаки келишувга эришилганлиги ва тез орада шартнома имзоланишини маълум қилди.

Бундан ташқари тез кунларда таркибга бошқа янги футболчиларни қўшилишини ҳам билдирди. Бу борада музокарлар давом этмоқда. Шу ўринда жамоанинг тайёргарлик режасига кичик ўзгариш киритилди. Яъни Намангандаги машғулотлар аввал хабар берганимиздек бугундан эмас, аксинча эртадан бошланадиган бўлди.