"Навбаҳор" Марушичнинг голи эвазига "Қайрат"ни енгди

Янги мавсум тайёргарлигини Туркиядаги ўқув-машғулот йиғини орқали давом эттираётган “Навбаҳор” бугун Қозоғистоннинг Алмати шаҳри шарафини ҳимоя қилувчи “Қайрат” жамоасига қарши назорат-синов ўйини ўтказиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ягона гол 78-дақиқада ҳужумчимиз Зоран Марушич ҳисобига ёзилди. “Қайрат” жарима майдончаси ичида рақиб ҳимоячиларидан чаққонроқ ҳаракат қилган футболчи бош билан дарвозани ишғол қилди. Мазкур учрашувда ҳамюртимиз Жасур Жалолиддинов “Қайрат” таркибида майдонга тушди.

Назорат ўйини

“Навбаҳор” (Наманган) – “Қайрат” (Алмати) – 1:0 (0:0)

“Навбаҳор”: Ўткир Юсупов, Боян Цигер, Игорь Голбан, Давронбек Ҳошимов, Станислав Андреев, Йован Жокич, Азимжон Аҳмедов, Нурилло Тўхтасинов, Элгужа Григалашвили, Жамшид Искандеров, Зоран Марушич.

Захирадан майдонга тушганлар: Асад Собиржонов, Ислом Кенжабоев, Жамшид Болтабоев.

Гол: Марушич (78).

Шу тариқа “Навбаҳор” Туркиядаги йиғин давомида Қозоғистоннинг яна бир жамоаси устидан зафар қучди. Эслатиб ўтамиз, 8 февраль кунги баҳсда Уральскнинг “Акжайик” жамоаси Азимжон Аҳмедовнинг голи эвазига таслим этилганди.

Режага кўра, “лочинлар” навбатдаги ўртоқлик ўйинини 16 февраль куни Россиянинг “Химки” клубига қарши ўтказишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!