“Навбаҳор” Неманья Йованович билан шартнома имзолади
Эртага “Навбаҳор” жамоаси аъзолари икки кунлик дам олишдан кейин яна машғулотларни бошлаб юборишади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Хабарингиз борки, мавсумлар оралиғида таркибга бир қатор футболчилар жалб этилиб улар билан шартномалар имзоланмоқда. Бугун сербилик футболчи Неманья Йованович билан шартнома имзоланди. Ўтган мавсумни “Андижон” ва “Қизилқум” клублари сафида ўтказган ҳужумчи билан бир йиллик келишувга эришилди.
Ўзбекистондаги фаолиятини 2015 йили “Олмалиқ” клубида бошлаган футболчи олий лигада 57 та ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол уришга эришган. Йованович фаолияти давомида Югославия, Руминия, Норвегия ва Қозоғистон клублари сафида ҳам тўп тепган.
Шу ўринда айтиш жоизки, Йовановични ўз таркибида кўришни истаган клублар сони бир нечтани ташкил этганди. Ҳужумчи бир неча кун олдин Тошкентга етиб келган бўлиб, ўтган вақт давомида музокаралар олиб борилди. Футболчни бошқа клубга ўтиб кетиши мумкинлигини инобатга олган мураббийлар Йованович ҳақида ҳеч қандай маълумот бермасликни айтиб ўтишганди. Айнан шу сабабли ҳужумчини жамоа сафига қўшилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарни клуб расмий сайти орқали эълон қилмай турганди. Шу сабабли, мухлисларни тўғри тушунишларини сўраб қоламиз. “Навбаҳор”нинг тўлақонли аъзосига айланган Йованович эртадан жамоа машғулотларида қатнашишни бошлайди.
Маълумот учун
Неманья Йованович
1984 йилнинг 14 августида Сербиянинг Неготин шаҳрида туғилган.
Бўйи 191 см.
Амплуаси ҳужумчи.
Тўп сурган жамоалари
2000-2003 “Црвена Звезда”
2001-2002 “Железник”
2002-2003 “Биг Булл" 14 (0)
2003-2007 “Униря Урзичени” 47 (7)
2004 “Аржеш” 4 (1)
2006 “Пандурий” 4 (0)
2007 ”Римнику-Вилча” 16 (4)
2007-2008 “Университатя” 29 (6)
2008-2010 ”Васлуй” 30 (5)
2010 ”Униря Алба-Юлия” 15 (1)
2011 ”Тараз” 29 (7)
2012 “Қайрат” 14 (2)
2012 “Тобол” 9 (2)
2013 “Саннес Ульф” 9 (0)
2014 “Спартак Семей” 30 (7)
2015 “Олмалиқ” 28 (9)
2016 “Андижон” 13 (5)
2016 “Қизилқум” 14 (8)
Фикрлар