“Навбаҳор” ўртоқлик ўйинида “Динамо” билан дуранг ўйнади

Режага кўра Тошкентда йиғин ўтказаётган “Навбаҳор” жамоаси бугун Самарқанднинг "Динамо" жамоасига қарши иккинчи назорат учрашувини ўтказди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Самарқандликларга қарши учрашувда мураббийлар таркибда ўзига хос ўзгариш қилиб, футболчиларнинг имкониятини чамалаб олишди. Хусусан ҳимоя чизиғининг чап қанотида асосан ярим ҳимояда ҳаракат қиладиган Мирзоҳид Ғофуров тўп сурди.

Дарко Станоевич эса ҳимоянинг ўнг қанотидан жой олди. Ҳужумда эса Дониёр Усмоновга имконият берилди. Айрим ўйинчиларга эса дам берилди.

Учрашувнинг биринчи бўлими давомида ҳар икки жамоа вакилларида ҳам гол уриш учун бир қанча имкониятлар бўлишига қарамай дарвозаларга йўл топишни имкони бўлмади.

Иккинчи бўлимда ҳам жамоалар гол уриш учун имкониятларга эга бўлишди. Шундай бўлсада, ҳакамнинг финал хуштаги чалингунга қадар ҳисоб очилмади. Дарвозалар нишонга олинмаган бўлсада қизил карточкалар ва дарвозага белгиланган пенальти кузатилди.

59-дақиқада Ғиёс Комилов ва рақиб футболчиси билан бир-бирларига қўполлик қилишгани сабабли майдондан четлатилишди. Назорат ўйини бўлганлиги сабабли уларнинг ўрни бошқа футболчилар билан тўлдирилди. Жамоамизда Комилов ўрнини Алишер Мирзаев эгаллади. 80-дақиқада эса Мирзоҳид Маматхонов дарвозамизга белгиланган пенальтини қайтарди. "Насаф" билан баҳсда ҳам Мирзоҳид 11 метрлик жарима зарбасини бартараф этганди.

Ўртоқлик ўйини

"Навбаҳор" - "Динамо" 0:0

“Навбаҳор” : Сарвар Каримов, Мирзоҳид Ғофуров, Ғиёс Комилов, Жаҳонгир Меҳмонов, Дарко Станоевич, Дилшод Жабборов, Аъзам Алиев, Аббос Махсталиев, Азизбек Турғунбоев, Ойбек Қиличев, Дониёр Усмонов.

Захирадан майдонга тушганлар: Мирзоҳид Маматхонов, Равшан Хурсанов, Мурод Ражабов, Илҳом Бойдедаев, Алишер Мирзаев, Рўзимбой Аҳмедов.

Жамоа Тошкент йиғинидаги сўнгги назорат ўйинини 23 июль куни "Бухоро" жамоасига қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!