Ads

Олий Лига 28-турида Наманганнинг “Навбаҳор” клуби майдонига сафар уюштирган Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси йирик мағлубиятга учради.

Мезбонларнинг устунлиги остида ўтган ўйинда “Навбаҳор” аъзоларидан Аъзам Алиев (29), Неманья Йованович (38), Азизбек Турғунбоев (57), Аббос Отахонов (70) ўзи ҳисобларига биттадан гол ёзиб қўйган бўлса, жиззахликлар 53-дақиқада жамоа сардори Санжар Рашидовнинг биргина аниқ зарбаси билан жавоб қайтара олди холос.

Олий Лига 28-тур
08.11.2017

“Навбаҳор” (Наманган) – “Сўғдиёна” (Жиззах) - 4 : 1

Голлар:
Аъзам Алиев 29, Неманья Йованович 38, Азизбек Турғунбоев 57, Аббос Отахонов 70 – Санжар Рашидов 53.
Огоҳлантиришлар: Аббос Отахонов 12, Дилшод Жабборов 59, – Отабек Валижонов 45, Сардор Қулматов 47, Азамат Исроилов 64.

"Навбаҳор": Дилшод Ҳамроев, Аббос Отахонов, Ғиёсжон Комилов, Остон Ўрунов, Дилшод Жабборов (Мурод Ражабов 72), Аъзам Алиев, Рўзимбой Аҳмедов (Аббос Махсталиев 70), Жаҳонгир Меҳмонов, Дарко Станоевич, Азизбек Турғунбоев, Неманья Йованович (Равшан Хурсанов 78).

"Сўғдиёна": Музаффар Абдуллаев (Ширинбой Абдуллаев 76), Сардор Қулматов, Азамат Исроилов, Санжар Рашидов, Суҳроб Қобилов, Шоҳрух Достонов (Сардор Эминов 64), Қаҳрамон Баходиров, Отабек Валижонов (Иззатилла Абдуллаев 46), Сардор Қаҳоров, Жавлон Гусейнов, Умиджон Қодиров.

Ушбу натижадан сўнг “Навбаҳор” очколари сонини 43 тага етказиб, мусобақа жадвалининг 6-поғонасига кўтарилиб олган бўлса, “Сўғдиёна” 28 очко билан 13-ўринда бормоқда.