"Навбаҳор" ўз сафига янги футболчи қўшиб олганини эълон қилди (Фото)
Хушнудбек Авилов "лочинлар" билан шартнома имзолади
"Андижон" клуби ҳимоячи Хушнудбек Авилов "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур футболчи 1998 йил, 4 августда Андижон шаҳрида туғилган. Футболчилик фаолияти давомида “Пахтакор” (Тошкент, 2017-2018 йилнинг 1-давраси), “Қўқон - 1912” (Қўқон, 2018 йилнинг 2-давраси), “Андижон” (Андижон, 2019-2020 йиллар) жамоаларида ўйнаган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар