“Навбаҳор” ўз таркибига тўрт нафар футболчи қўшиб олди
Ads

 

Кеча “Навбаҳор” жамоаси Тошкентда тўпланиб мавсумга тайёргарликнинг иккинчи босқичига киришди. Жамоа аъзолари учун вақтинчалик қароргоҳ вазифасини “Ўзбекистон” меҳмонхонаси ўтаб беради, дея хабар беради клуб расмий сайти.

Пойтахтдаги йиғин чоғида таркибга бир қатор янги футболчиларни қўшилиши ҳақида хабар бериб ўтгандик. Куннинг иккинчи ярмида “НБУ-Осиё” ўйингоҳида ўтказилган дастлабки машғулотда бошқа клублардан таклиф этилган дарвозабон Акмал Турсунбоев (“Андижон”), ҳимоячи Ҳасанбой Эргашев (“Шўртан”), ярим ҳимоячи Алишер Мирзаев (“Пахтакор”) ва ҳужумчи Фарруҳ Шотурсунов (“Металлург”) иштирок этишди. Кейинги кунларда таркибга яна бир қатор янги ўйинчиларни қўшилишини қўшимча қилиш жоиз.

Жамоа аъзолари Тошкентдаги йиғиннинг биринчи кунида “НБУ-Осиё” ўйингоҳининг югуриш йўлакчасидаги машқларни бажаришди. Эртадан эса машғулотлар кунига икки маҳалдан давом эттирилади. 7 январь куни мураббий ва футболчилар Республика спорт тиббиёти илмий амалий марказида тиббий кўрикдан ўтишади. Орадан икки кун ўтиб эса “Олмалиқ” клубига қарши пойтахт йиғинидаги дастлабки назорат ўйини ўтказилади.

Минбар

Барча блоглар