"Навбаҳор" ўз уйида "Турон" билан ўртоқлик ўйини ўтказди. Стадионга 4 мингдан ортиқ мухлис ташриф буюрди

Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган “Навбаҳор” бугун ўртоқлик ўйини ўтказди. Рақиб "Турон" жамоаси бўлди.

Учрашув Намангандаги “Марказий” стадионда ташкил этилди. Беллашувни 4 мингдан ортиқ мухлис бевосита стадиондан кузатди.

Ўйинда дастлаб мезбонлар ҳимоячиси Игорь Голбан ҳисобни очди. Яқиндагина таркибга қўшиб олинган Зоран Марушич 38-дақиқада орадаги фарқни яна биттага оширди.

Иккинчи бўлимда эса яйпанликлар вакили Сардор Абдураимов гол уриб, ҳисоб 2:1 бўлишини таъминлади.

Ўртоқлик ўйини

“Навбаҳор” – “Турон” 2:1

Голлар: Игорь Голбан 16, Зоран Марушич 38 - Сардор Абдураимов 55

photo_2022-01-26_10-32-56

photo_2022-01-26_11-07-12

photo_2022-01-26_10-50-22

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Fanat Navbahor Fc
26/01/2022 18:08
ashundoo
Fanat Navbahor Fc
26/01/2022 16:47
5 ta urish keragidide