"Навбаҳор" Польша клубига йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Туркияда ўқув-машғулот йиғинида иштирок этаётган "Навбаҳор" навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Польшанинг "Ракув" клубига қарши кечган баҳсда "лочинлар" йирик ҳисобда мағлубиятга учради, 0:3. Бундан олдинги назорат баҳсида наманганликлар Венгриянинг “Спартакус Ньиредьхаза” жамоаси билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаганди.

Катта эҳтимол билан, "лочинлар" Туркия йиғинини тез орада якунлаб, Наманганга қайтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!