"Навбаҳор" сафига кутилган легионер қўшилди
Ўзбекистонда 5 июль куни трансфер ойнаси очилди. Жамоаларда келди-кетдилар бошланган.
Бир неча кун аввал "Нефтчи" легионери Тома Табатадзе жамоани тарк этгани ва ҳужумчи фаолиятини фарғоналикларнинг асосий рақиби сафига кўчиб ўтаётгани ҳақда хабар бергандик.
SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, фарғоналиклар етакчисига айланиб, кўплаб голлар урган грузиялик ҳужумчи "Навбаҳор" таркибини тўлдирган. Тома кеча алоҳида шуғулланди.
Тома Табатадзенинг "Нефтчи" билан амалдаги шартномаси бор эди. Агар у жамоани тарк этса келишувга кўра товон пули тўлаши белгиланган. Энди у компенсация тўлайди.
ПФЛ расмий сайтидаги статистикага эътибор қаратсак, Тома Табатадзе Суперлигадаги 13 ўйиннинг барчасида майдонга тушган ва жамоадошлари орасида энг кўп дақиқа (1125) ҳаракат қилган. Шунингдек, грузиялик ҳужумчи клуб сафида энг кўп гол урган футболчи (6) ҳамда Суперлига тўпурарлар баҳсида Хебай ва Черандан сўнг учинчи ўринда бормоқда.
Фикрлар