"Навбаҳор" собиқ футболчисини қайтарди
Янги мавсумда ўз олдига жиддий мақсадлар қўйган “Навбаҳор” ўз таркибини кучайтиришда давом этмоқда.
"Лочинлар" матбуот хизматининг хабарига кўра, наманганликлар ҳимоячи Хуршид Мухторов билан шартнома имзолади.
Маълумот учун, мазкур футболчи 2020 йилги мавсумда “Навбаҳор” таркибида ўйнаган. Шунингдек, Хуршид Мухторов “Гулистон” (Гулистон, 2013 йил), “Сўғдиёна” (Жиззах, 2014 йил), “Локомотив” (Тошкент, 2015-2016 йиллар), “Олмалиқ” (Олмалиқ, 2017-2018 йиллар) ва “Насаф” (Қарши, 2019 йил) клубларида ҳам тўп тепган.
Ўтган мавсумни Тошкентнинг “Локомотив” таркибида ўтказган 27 ёшли футболчи Суперлига баҳсларида 13та ўйинда майдонга тушиб, 776 дақиқа ҳаракат қилган.
Фикрлар