"Навбаҳор" сўнгги дақиқалардаги пенальти сабаб мағлубиятга учради

Суперлига 5-туридан ўрин олган илк учрашув ўз ниҳоясига етди. Ўйинда "Пахтакор" сўнгги дақиқалардаги пенальти сабаб, ғалабани илиб кетди.

Учрашувнинг 41-дақиқасида Драган Черан гол уриб, "Пахтакор"ни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 71-дақиқада ажойиб комбинациядан сўнг, Ислом Исоқжонов ҳисобни тенглаштирди. 88-дақиқада "Навбаҳор" жарима майдончаси ичида рақиб аъзосига нисбатан ўйин қоидаси бузилди ва ВАРга мурожаат қилинди, видео ассистентлар эса бу вазиятда пенальти бор, деб ҳисоблади. Вазиятдан унумли фойдаланган Черан дублни расмийлаштирди ва жамоасига ғалаба олиб келди.

Ушбу ғалабадан сўнг пешқадам "Пахтакор" ўз очколари сонини 15 тага етказиб олган ҳолда энг яқин таъқибчисидан 5 очкога ўзиб кетди, "Навбаҳор" эса 4 очко билан 11-ўринда қолмоқда.

  • Суперлига
  • 5-тур

Навбаҳор

  • Исломбек Исоқжонов 71'
1 : 2

07/04/2021 18:30

Пахтакор

  • Драган Черан 40', 90'

  • 90+9'

    Учрашув якунланди! "Навбаҳор" ўз мухлиялари қаршисида аламли мағлубиятни қабул қилиб олди. Матнли трансляцияда сиз билан Жавоҳир Азимов бирга бўлди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+8'

    Бурчак тўпини ҳимоячилар қайтарди, қайтган тўпни наманганликлар аъзоси юқорига тепиб юборди. 

  • 90+7'

    Бурчакдан тўпни "Навбаҳор" ўйинга киритади. Бу сўнгги имконият, дарвозабон ҳам шу ерга келган.

  • 90+6'

    "Навбаҳор" борган сари шошиляпти. Ҳужумлар кўп... бироқ вақт кам.

  • 90+5'

    Санжар Қувватовга вақтни чўзганлиги учун сариқ карточка кўрсатилди.

  • 90+3'

    "Пахтакор" таркибида ўзгариш. Драган Черан ўрнига Шаҳзод Азмиддинов майдонга тушди

  • 90+'

    Учрашувга 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 89'

    ГОООООООООООООООЛЛЛ!!! Черан ўнг томонга ишончли зарба берди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди! Дарвозабон тўп йўналишини топа олмади!

  • 89'

    Пенальти! "Пахтакор" пенальти тепади! ВАР шу қарорга келди.

  • 87'

    Бош ҳакам ВАРга мурожаат қилмоқда, "Навбаҳор"га нисбатан пенальти белгиланиши мумкин!

  • 82'

    Черан ҳам сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 81'

    "Пахтакор" аъзоси Игор Гольбан сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 79'

    "Навбаҳор" кескин ҳужумлари билан ўйинни қиздирмоқда, мухлислар гол талаб қилмоқда.

  • 76'

    "Навбаҳор"да ўзгариш: Исломбек Исоқжонов ўрнига Забиҳилло Ўринбоев майдонга тушди.

  • 75'

    Давронбек Ҳошимовга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 72'

     "Пахтакор" таркибида ўзгариш. Шароф Муҳитдинов ўрнига Ҳумоюнмирзо Иминов майдонга тушди.

  • 71'

    ГООООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Ажойиб комбинация, Мирзоҳид Ғофуровнинг узатмасидан кейин Ислом Исоқжонов "Пахтакор" дарвозасини ишғол қилди! 1:1!

  • 70'

    Жарима тўпи наманганликлар томонидан ижро этилади.

  • 69'

    "Навбаҳор"да ўзгариш: Эҳсони Паншанбе ўрнига Тасич туширилди.

  • 67'

    Аброр Исмоиловга сариқ карточка кўрсатилди. У рақибини қўли билан тўхтаиб қолди ва йиқитди.

  • 67'

    Черанга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.

  • 66'

    Жарима майдони ташқарисидан берилган кучли зарбага аниқлик етишмади. Суюнов тўпни ўйинга киритади.

  • 65'

    Жаримадан узатилган тўпни наманганликлар дарвозага тўғирлай олишмади, иккинчи қаватдаги тўп учун курашда "Пахтакор" вакиллари устунлик қилди.

  • 64'

    Черан ҳамда мезбонларнинг бир футболчиси тортишиб қолди. Бош ҳакам уларга оғзаки огоҳлантириш берди.

  • 62'

    Исмоилов "фейр-плей"га риоя қилди. Тасанно!

  • 60'

    Мезбонлар жаримадан тўғридан-тўғри дарвозага зарба берди, бироқ тўп тўғри Суюновнинг қўлига бориб тушди.

  • 58'

    "Навбаҳор" аъзосига нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Жарима тўпи тепилади.

  • 56'

    "Пахтакор" сўнгги дақиқаларда тўп назоратини оширди, узатмалар сони кўп ва аниқ.

  • 54'

    "Пахтакор" ўз майдонида тўпни назорат қилмоқда.

  • 52'

    Собирхўжаевнинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 50'

    Иккинчи 45 дақиқаликда "лочинлар" фаолроқ ўйин намойиш этмоқда.

  • 48'

    Жарима майдонига етказиб берилган тўпни Қувватов ушлаб олди.

  • 46'

    Бўлимлар оралиғида Хюистрадан юриш: Турғунбоев ўрнига Эркинов майдонга тушди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+3'

    Танаффус!

  • 45+2'

    ВАР ишга тушди! Бош ҳакам жарима майдони ичида "Пахтакор" футболчиси тўпни қўли билан ўйнаганини текшириш учун майдон четига келди.

  • 45+1'

    Рақибига нисбатан қоида бузган Аъзамов огоҳлантирилди.

  • 45+1'

    Иван Соловьевга шифокорлар ёрдам кўрсатмоқда.

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Паншанбенинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

  • 42'

    Ҳисобда ортда қола бошлаган мезбонлар темпни оширмоқда. Уларга гол керак!

  • 40'

    ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Жамоадошининг узатмасидан кейин зарба бериш учун ажойиб имконият ҳосил қилган Черан дарвозани ишғол этди.

  • 39'

    "Пахтакор" фаолликни оширмоқда.

  • 37'

    Жалилов шогирдлари марказдаёқ босим уюштирмоқда. Бу рақибга эркин ҳаракатланиш имкониятини чеклаяпти.

  • 35'

    Эҳсони Паншанбе бош билан зарба берди. Тўп Қувватовнинг қўлига бориб тушди.

  • 34'

    "Лочинлар" бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

  • 33'

    "Шерлар" майдон бўйлаб тўпни назорат қилмоқда.

  • 31'

    Ҳисоб очилиши мумкин эди! Бироқ Сайфиев яқин масофадан ноаниқ зарба йўллади.

  • 30'

    Исоқжоновнинг зарбасидан кейин Қувватов тўпни қайтарди.

  • 29'

    Ўз жойини ташлаб олдинга чиққан Санжар Қувватов рақиби бирга-бир вазиятга чиқиб боришига йўл қўймади.

  • 27'

    Рўзиевнинг чизиқ устидан берган пасини Қувватов майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 25'

    Хюистра шогирдларининг чиройли тус олаётган тезкор қарши ҳужумини мезбонлар марказда тўхтатиб қолди.

  • 24'

    Жарима майдонига узатилган тўпга Анзур Исмоилов зарба йўллай олмади. 

  • 23'

    Сардор Рашидовнинг стандартдан йўллаган кучли зарбаси жонли девордагиларга тегди. "Шерлар" бурчак зарбасини қўлга киритди.

  • 22'

    Жарима майдонига яқин ҳудудда Исоқжонов Муҳитдиновга нисбатан қўполлик ишлатди. Ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди.

  • 21'

    Ўйин темпи бироз пасайди. Томонлар эҳтиёткорликка урғу бермоқда.

  • 19'

    Шароф Муҳитдинов майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам керак.

  • 17'

    Жарима майдони ичидан Азим Аҳмедов зарба бера олмади. Қулай имконият қўлдан кетди.

  • 16'

    Наманганликлар тўпни бурчакдан ўйинга киритиш имкониятини қўлга киритди.

  • 14'

    3 рақибини алдаб жарима майдонига ёриб кирган Иброҳимҳалилнинг зарбасидан кейин ҳимоячилар тўпни қайтарди.

  • 13'

    Ислом Исоқжлнлвга тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 12'

    Йўлдошев Исоқжоновга нисбатан бироз қўпол ўйнагандек кўринди. Аммо ҳакам вазиятни табиий дея баҳолади.

  • 10'

    Фаррух Сайфиев ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. 

  • 9'

    Қувондиқ Рўзиев жарима майдонига яқин ҳудудда йиқилиб тушди. Ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди.

  • 7'

    Пойтахтликлар секин-асталик билан тўп назоратини қўлга олишга уринмоқда.

  • 5'

    Соловьевнинг узатмасига жамоадошларидан ҳеч ким ета олмади.

  • 3'

    Дастлабки дақиқалардан мезбонлар тўпни назорат қилмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Abbos Axmedov
07/04/2021 20:53
Бизни судялар мол Одам эмас экан биронта соги виждонлиги йўқ савиянга санларни
&
Ободон
07/04/2021 20:33
Хотинингни амига сикай хакамларни ёрдами билан ютдида
77 77
07/04/2021 20:32
Халол супер лига шуми металургдаям афсайтдан гол урганди бугун навбахорда йук жойдан пеналтий берди четдан хакам олиб келиш керак хар бир уйинга