"Навбаҳор" янги мавсум учун спорт кийимларини қабул қилиб олди (Фото)
“Навбаҳор” жамоаси ўтган йили PUMA бренди остидаги либосларда майдонга тушганди. “Лочинлар” янги мавсумда ўз имижларини ўзгартиришга қарор қилишди. Клуб раҳбарияти Германиянинг спорт кийимлари ва анжомлари ишлаб чиқарувчи жаҳонга машҳур JAKO компанияси билан келишувга эришди ҳамда жамоа янги мавсумда мазкур компания бренди остидаги либосларда майдонга тушади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
“Навбаҳор” ПФК ҳамда JAKO компанияси ўртасидаги келишувда “Навбаҳор” ПФК вице-президенти Отабек Саматов ҳамда JAKO компаниясининг Марказий Осиё давлатлари бўйича расмий вакили Расулбек Бекдурдиев иштирок этдилар.
“Навбаҳор” жамоаси JAKO компанияси томонидан янги мавсум учун спорт кийимлари ва спорт анжомларини қабул қилиб олди.
Фикрлар