"Навбаҳор" янги мураббий бошчилигида илк ўртоқлик ўйинида ғалабага эришди
Ўртоқлик ўйини
“Навбаҳор” – “Хоразм” – 1:0 (1:0)
Наманган. “Марказий” стадиони. 725 томошабин.
Ҳакамлар: Исроилжон Имомназаров, Исломжон Носиров, Азизбек Зокиров.
Назоратчи: Файзулло Ҳасанов.
Гол: Гиорги Никабадзе (27).
“Навбаҳор”: Александр Лобанов, Сияваш Ҳақназари, Одилжон Ҳамробеков, Жамшид Искандеров, Филип Иванович, Жамшид Болтабоев, Гиорги Никабадзе, Йован Жокич, Достонбек Абдулҳаев, Фаррух Сайфиев, Аброрбек Исмоилов.
Захирадан майдонга тушганлар: Исломжон Абдуллахонов, Асадбек Жўрабоев, Алижон Алижонов, Шерзодбек Абдулбориев, Давронбек Олимжонов, Аброр Каримов.
“Хоразм”: Машҳурбек Муҳаммаджонов, Анасхон Маматхўжаев, Равшан Султонов, Жасур Отажонов, Шерзод Ғуломжонов, Темур Исмоилов, Мурод Бобожонов, Бобур Қосимов, Бобур Фарҳодов, Фаррух Ибрагимов, Аброр Хусинов.
Захирадан майдонга тушганлар: Ойбек Нурматов, Бобур Собиров, Амирбек Комилов, Жавлон Маликов.
Хабар берганимиздек, давралар оралиғидаги танаффус пайтидан унумли фойдаланиш, футболчиларнинг жисмоний формаларини маромида сақлаб туриш мақсадида, “Навбаҳор” Про лига вакили, таниқли мутахассис Ҳаким Фузайлов мураббийлик қилаётган Урганчнинг “Хоразм” жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.
Янги мураббий Сергей Лушан бошқарувидаги мазкур илк назорат ўйинида наманганликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Ушбу гол борасида тўхталадиган бўлсак, мезбонларнинг навбатдаги ҳужумидан сўнг, Жамшид Болтабоев тўпни дарвозага йўллади. Тўпни урганчликлар дарвозабони Машҳур Муҳаммаджонов қайтарди. Қайтган тўп эса рақиб жарима майдончаси ичидаги Гиорги Никабадзега келиб тушди. Грузиялик ҳужумчи аниқ ва кучли зарба йўллаб, дарвозани аниқ нишонга олди – 1:0.
Ўз навбатида, мазкур учрашув давомида меҳмонларнинг мезбонларга муносиб қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилишгани, биринчи бўлимда “лочинлар” посбони Александр Лобанов икки марта урганчликлар ҳужумини бартараф этганлигини таъкидлаш жоиз.
Иккинчи бўлимдаги вазиятлар борасида тўхталадиган бўлсак, “лочинлар”нинг ҳужумларидан бирида Аброрбек Исмоиловнинг боши билан дарвозага йўллаган зарбасини “Хоразм” дарвозабони Машҳурбек Муҳаммаджонов қайтарди.
Яна бир вазиятда эса захирадан майдонга тушган Асадбек Жўрабоевнинг зарбасига аниқлик етишмади.
Шунингдек, “Хоразм”нинг кам сонли қарши ҳужумларидан бирида Данила Ежовнинг зарбаси ноаниқ чиқди.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
Фикрлар