"Навбаҳор"да навбатдаги муаммо юзага келди
"Навбаҳор" клубида 11 футболчи коронавирусга чалингани борасида хабарлар тарқалди. Ушбу гап сўзлар клубнинг мухлислар каналида муҳокама қилинмоқда. Афтидан бу ҳақиқатга ўхшайди.
Шундай бўлса, "лочинлар" Суперлиганинг бу турида АГМКга қарши ўйнай оладими ёки жамоа ёшлари олмалиқликлар билан куч синашадими? Бу савол ҳозирча очиқ қолмоқда ҳамда клуб матбуот хизмати ушбу хабар бўйича маълумот бермаган.
Андрей Канчельскис шогирдларининг АГМКга қарши ўйини эртага бўлиб ўтиши белгиланганди.
Фикрлар