“Навбаҳор”дан кетган Канчельскис Россия футболига ҳам “танқид тошлари”ни отмоқда
“Навбаҳор”нинг собиқ бош мураббийи Андрей Канчельскис Россия премьер-лигасининг Еврокубокларда иштирок этаётган кучли клублари ҳақидаги фикрларини билдирди.
- “Краснодар” ўз майдонида “Челси”га 0:4 ҳисобида ютқазди, мураббий эса 75 дақиқа давомида жамоа яхши ўйнаганини таъкидлаяпти. Бу ғалатику. Бизнинг давримизда йирик ҳисобда ютқазган футболчилар уятдан бошини туяқуш каби қумга тиқиб оларди ва жим ўтирарди. Ҳозир турли изоҳлар беришга ўрганиб қолишди. Бу кулгили ҳолат. Уялиш керак. Балки улар футболни бошқача баҳолар.
ЦСКА яхши ўйнади. Уларга озгина омад етишмади. Омад ҳар доим керак. “Локомотив” мағлуб бўлди. Бу ёмон, албатта. Ғалаба қозонилган ўйин яхши ҳисобланади. Дуранг бўлса, ёмон эмас, деймиз. Оддий критериялар бу.
“Зенит” табиийки, гуруҳдан чиқиш учун курашиши керак. Афсуски, ички чемпионатимиз етарли даражада кучли эмас. Осмондан ерга тушиб, асл ҳолатга тик қараш керак, паровознинг олдига тушиб олиб, ҳаммаси зўрлигини овоза қилиш ярамайди, - деди Андрей Канчельскис.
Фикрлар