“Навбаҳор”га янги легионер келди

Янги мавсумга тайёргарликни Туркиянинг Белек шаҳрида олиб бораётган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ихтиёрига кеча яна бир нафар хорижлик футболчи қўшилди.

У грузиялик Торнике Жимшелеишвили бўлиб, 1992 йил, 4 октябрда Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида туғилган. Амплуаси – ҳимоячи.

Футболчилик фаолияти давомида Грузиянинг “Зоовети” (2011 – 2012 йиллар), “Саповнела” (2013-2015 йиллар), “Мешахте” (2015-2016 йиллар), “Самгурали” (2017 йил), “Колхети - 1913” (2018 йил) клубларида ўйнаган.

Ўтган мавсумда эса Тожикистоннинг “Хўжанд” ва Грузиянинг “Зугдиди” жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

Жимшелеишвили ўз вақтида Грузия ўсмирлар ҳамда ёшлар терма жамоаларида ҳам тўп сурган.

Грузиялик ҳимоячи “Навбаҳор” мураббийларида яхши таассурот қолдирса, клуб билан шартнома имзолайди.


Манба: “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Shox Farxadovich
08/02/2020 16:52
TOP LEGIONERLA SHUMI???????????????? BU TARKIB BILAN 7 O'RINIYAM OLOLMIDIKU USMONOV BERVOTGAN PULLA ARRA BOPKETVOTIMI DIMAN. PAXTAKORDAYAM SHU AXVOL USMONOV BERVOTGAN PULLANI SHODIYEV UXLATVOTI