“Навбаҳор”ни бошқарган мураббий араб жамоасини олмоқчи
Россиялик машҳур футболчи ва мураббий Андрей Канчельскис 2020 йили “Навбаҳор”дан кетганидан бери ишсиз юрибди.
Тажрибали мураббий ўзига янги иш жойи топиш мақсадида Бирлашган Араб Амирликлари чемпионатидаги жамоалардан бири билан музокара олиб бораётганини маълум қилди.
- БАА жамоаси билан музокаралар мураккаб кечмоқда. Чунки улар ҳеч қаерга шошилаётгани йўқ. Улар хотиржам яшашга ўрганган ва ҳеч қайси масалада шошма-шошарлик қилмайди. Биз эса, ҳаммасини тез бўлишини истаймиз.
Аслида музокараларнинг давом этаётгани ҳам яхши. Кейинги ҳафта яна Амирликларга боришга тўғри келиши мумкин ва атрофлича суҳбатлашиб оламиз. Араблар ҳеч шошилмайди, - деди Андрей Канчельскис.
Фикрлар