"Навбаҳор"ни тарк этган легионер яна Суперлигага қайтадими?

Уч йил мобайнида “Навбаҳор” клуби шарафини ҳимоя қилган россиялик легионер Иван Соловьёв наманганликлар сафини тарк этди ва бу борада клуб матбуот хизмати ҳам расман хабар берганди.

Соловьёв жорий мавсумда “Навбаҳор” сафида 24 та учрашувда майдонга тушди ва рақиблар дарвозасини 2 марта ишғол этди. Айни пайтда футболчи уйида ҳордиқ чиқаряпти.

иван_1

Маълумотларга қараганда, Соловьёвга Суперлиганинг бир қанча клубларидан таклифлар келиб тушган ва музокаралар бошланган. Футболчининг ўзи ҳам келаси йилни яна юртимизда ўтказишга қарши эмас.

Айтиш жоизки, у 2019 йилдан бери Суперлигада тўп суриб келяпти. Шундай экан, футболчини янги мавсумда ҳам яна чемпионатимизда кўриб қолсак ажаб эмас. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!