"Навбаҳор"нинг асосий футболчиларидан бири "Нефтчи"га ўтмоқда
"Нефтчи" келаси мавсум учун таркибни кучайтиришни режалаштирган. Клуб "Навбаҳор"нинг асосий футболчиларидан бирини ўз таркибига қўшиб олишга яқин турибди.
"Sports.uz"га маълум бўлишича, "йўлбарслар" Йован Жокич билан келишувга эришган. Таянч ярим ҳимоячиси фаолиятини Фарғона клубида давом эттиради.
Якунига етган мавсум "Навбаҳор" таркибида Суперлиганинг барча учрашувларида майдонга тушган Жокичнинг клуб билан тузган шартномаси ўз ниҳоясига етди.
2022 йили ОКМКдан Наманган жамоасига келиб қўшилган 32 ёшли футболчи 2 йиллик фаолиятидан кейин Ўзбекистоннинг бошқа бир клубига ўтмоқда.
Фикрлар