"Навбаҳор"нинг эртанги рақиби маълум
Хабарингиз бор, "Навбаҳор" Туркияда янги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда. Йиғин давомида жамоа бир қатор ўртоқлик ўйинлари ўтказди.
Самвел Бабаян шогирдлари эртага ҳам навбатдаги учрашувда майдонга тушади. Рақиб Россиянинг "Томь" жамоаси. Бу ҳақда "Томь" клуби матбуот хизмати хабар берди.
Шунингдек, "лочинлар" бир қатор ёпиқ ўйинлар ўтказди. Бунга сабаб икки томон мураббийлари шундай фикрга келган. Бундай паллада улар янги тактикаларни синовдан ўтказади.
Фикрлар