"Навбаҳор"нинг "Марказий" стадионида оилавий сектор ташкил қилинди

 

Хабарингиз бор, 17 март куни Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ўз майдонида амалдаги мамлакат чемпиони Тошкентнинг “Локомотив” жамоасини қабул қилади.

Шу куни Наманганда жорий мавсумнинг очилиш маросими, шунингдек, “Навбаҳор” жамоаси ташкил топганлигининг 40 йиллик юбилейи ҳам кенг миқёсда нишонлади. Мазкур тадбирни кўтаринки руҳда ва тантанали тарзда ўтказиш учун “Навбаҳор” клуби томонидан бир қатор ишларни амалга ошириш режалаштирилган. Шулар қаторидан мухлисларга қулайлик яратиш ҳам ўрин олган.

Шу мақсадда “Марказий” стадионнинг 18-сектори оилавий сектор сифатида ажратилди. Мазкур секторга 1078 нафар томошабин сиғади. “Навбаҳор” – “Локомотив” учрашувига ўз оиласи билан ташриф буюрадиган мухлислар мазкур сектордан жой олишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!