“Навбаҳор”нинг собиқ устози Москванинг “Спартак”ини бошқармоқчи

“Навбаҳор” бош мураббийлигини тарк этганидан бери ишсиз юрган Андрей Канчельскис “Спартак” раҳбарияти билан жамоани бошқариш бўйича музокара ўтказишга тайёр эканини билдирди.

- Россия премьер-лигасида бош мураббий бўлиб ишлашни истайман. “Спартак”да. Менга мурожаат қилишсин, мамнуният билан бу ишни муҳокама қиламиз.

Ҳаммамиз гапиришни яхши кўрамиз. Аниқ иш бўлиши керак. Агар “Спартак”дан таклф бўлса, мен тайёрман. Айни пайтда хориждаман ва бир клуб билан музокара қиляпман, - деди Андрей Канчельскис.

53 ёшли мутахассис футболчилик йилларида “Манчестер Юнайтед”, “Эвертон”, “Манчестер Сити”, “Саутгемптон”, “Фиорентина” каби кучли бешлик лигалари клублари шарафини ҳимоя қилган.

“Навбаҳор”да 2018-2020 йиллар давомида икки бор бош мураббийлик қилганидан кейин истеъфога чиқарилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!