"Навбаҳор"нинг янги футболчилари қайси рақамларда тўп суради?

  • 28 Jul 22:44
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Бугун “Навбаҳор” жамоаси Намангандаги “Марказий” стадион майдонида навбатдаги машғулотларни ўтказди.

Tecno

Ушбу жараён якунида эса, давралар оралиғида таркибга қўшилган янги ўйинчилар ўзларига тегишли рақамлар туширилган футболкаларни қабул қилиб олишди.

Унга кўра, Илҳом Алижонов 28, Боян Найденов 88, Иброҳим Ғанихонов 20, Боян Цигер 4 ва Коста Гутинер 14-рақам остида ўйнайдиган бўлди.

навбаҳор

Биз ушбу футболчиларнинг “Навбаҳор” сафида улкан муваффақиятларга эришиб, жамоамиз ғалабаларига ўз улушларини қўшишларига, ёрқин ўйинлари билан наманганлик мухлислар олқишига сазовор бўлишларига тилакдошмиз.

Биз янги футболчиларнинг барчасига “Навбаҳор”га хуш келибсиз!” деб қоламиз, - дейилади клуб матбуот хизматининг хабарида.

Comments

You must be logged in to commet!