Навбатдаги турда Бабаян жамоаси очко йўқотди

Ҳамюртимиз Самвел Бабаян Хитой биринчи лигасида иштирок этувчи "Чанчунь Ятай" жамоаси бош мураббийи сифатида навбатдаги ўйинни ўтказди.

Цзя-лигаси 6-туридан ўрин олган "Хэйлунцзян Лава Спринг" - "Чанчунь Ятай" беллашуви 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди. Мезбонлар вакили Чжан Хао 33-дақиқада ҳисобни очган бўлса, Лукас Соуза ўйин сўнгига қадар тарози паллаларини тенглаштиришга муваффақ бўлди.

Ҳозирда чанчунликлар турнир жадвалида 11 очко тўплаган ҳолда, 2-поғонани эгаллаб турибди. Пешқадам билан орадаги фарқ бир очкони ташкил этади.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Кахрамонжон Сафаров
30/09/2020 14:44
Йукотган очкосига кушилиб узи хам йуколиб кетсин намунча Бабаянни осмонга олиб чикаверасизлар туалетга неча марта борганини хам хисоботини беринглар шунчалик сизларга азизми шу ...ян
&
30/09/2020 14:51
Babayan karantinda O'zbekistonga kop yordam jonatdi. Siz yomonlashdan oldin uni qilgan ishini qilib qoying. Termani ajoyib boshqargan Babayan. JCh saralashida Koreya bilan tengma teng oynaganini eslang. KUPER davrida shunaqa oynaganmi?
Кахрамонжон Сафаров
30/09/2020 15:52
Хар кишини уз фикри ва етарлича маълумоти булиши керак килган савоблари учун рахмат шу уринда сизга хам
&
30/09/2020 18:23
Sizda yetarlicha ma'lumot bormi?
Кахрамонжон Сафаров
30/09/2020 22:07
тушунмадим биз суд залидамизми