Назорат ўйини. "Қизилқум" илк ўйинда ғалаба қозонди

Туркиянинг Анталия шаҳрида янги мавсумга тайёргарлик кўраётган "Қизилқум" жамоаси илк назорат учрашувини ўтказди. "Спартак-2"ка қарши кечган беллашувда Навоий клуби 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

3-дақиқада Ислом Кенжабоевнинг узатмасини Жамбули Жигаури голга айлантириб ҳисобни очган бўлса, 28-дақиқада Диёр Раҳматиллоевнинг пасидан сўнг Алексей Счебетун ҳам гол урди. Бироз ўтиб эса украиналик футболчининг ўзи яна бир голга муаллифлик қилди. 

Шу тариқа, Акмал Рустамов шогирдлари биринчи назорат ўйинида ғалаба қозонди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!