"Нефтчи" Анвар Ғофуровнинг кетганини тасдиқлади
Куни кеча сайтимиз орқали Анвар Ғофуровга “Металлург” қизиқиш билдираётгани сабабли “Нефтчи”ни тарк этиши мумкинлиги борасида хабар бергандик ("Металлург" "Нефтчи" футболчисига қизиқиб қолди).
“Нефтчи” матбуот хизмати ушбу хабарни тасдиқлаган ҳолда Ғофуровнинг жамоадан кетганини расман эълон қилди. Жумладан, хабарда шундай дейилади:
“Ҳозирги кунгача "Нефтчи"да фаолият юритиб келган тажрибали ҳимоячи Анваржон Ғофуров жамоамизни тарк этди. Футболчи билан тузилган ўзаро меҳнат шартномасини томонлар келишуви билан бекор қилиш орқали трансфер хуқуқисиз жамоамиз билан ҳайрлашди.
Анваржон Ғофуровга жамоамизга қўшган муносиб ҳиссаси учун миннатдорчилик билдириб қолиб, кейинги фаолиятига омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаймиз”.
Катта эҳтимол билан Ғофуров иккинчи даврани “Металлург” сафида бошлайди.
Фикрлар