"Нефтчи" бош мураббийи: "Яйпандаги стадион бизнинг уй стадионимиз эмас"

Суперлига 23-туридан ўрин олган “Металлург” – “Нефтчи” (1:0) ўйинидан сўнг меҳмонлар устози Виталий Левченко биринчи бўлимда мезбонлар тўлиқ устунликка эришгани, ўйинчиларига нима етишмагани ва биринчи давра ўйинлари ҳақида фикр билдирди.

"Биринчи бўлимда рақибдан бундай ажойиб ва мардонавор ўйин кутмаган эдик. Улар илк 45 дақиқада катта устунлик қилишди. Бизга консентрация ва тартиб етишмади”, дейди Левченко.

"Кўрган бўлсангиз биринчи даврани ҳам уйда ўтказмадик. Яйпандаги стадион бизнинг уй стадионимиз эмас. Шундай экан, биз биринчи даврани ҳам меҳмонда ўтказдик дейиш мумкин.

Иккинчи бўлимдаги ўйин учун шогирдларимга эътирозим йўқ. Шунчаки, диққатни жамлаш қийин бўлаяпти. Саламат Қуттибоев бироз чарчаб қолди. Ўз позициясига қайтишга улгурмаётган эди, шу боис, ўрнига янги футболчи туширдик.

Чемпионат ҳали тугамади ва ўзимизни эркинроқ ҳис қилиш қолган ўйинларда учун максимал очко тўплашга ҳаракат қиламиз”.

Манба: pfl.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Abubakrhon Khassov
26/10/2022 02:05
Топган бахонасини қаранг бу хумпарни Яйпандаги стадион сани уй стадионинг эмас албатта лекин буни бахона қилиш ўрнига Турон рахбариятига рахмат дегин ноинсоф шунчалик санларга шроит қилиб бергани учун